Қандай қилиб? Ҳиндистонлик бокира қиз фарзанд дунёга келтирди

Ҳиндистонда 30 яшар қиз фарзанд кўрди. Гап шундаки, у ўзидаги касаллик сабаб бирор марта эркаклар билан жинсий яқинлик қилмаган. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Нашр берган маълумотларга кўра, Ахмеднагар шаҳрида истиқомат қилувчи Ревати Бордавекар у ўзидаги касалликни 22 ёшида билиб қолган.
У шифокорга учрашишни истамади ва касаллик аломатларига қараб, интернет орқали ўзини вагинизмга учраганини билиб қолди. (Ушбу касалликка чалинганлар турмушга чиқишлари мумкин, бироқ жинсий яқинлик қила олишмайди).
Бу муаммо қизга ҳалақит бермади, у 2014 йилда турмушга чиқди. У турмуш ўртоғи билан интернет торқали танишди, касаллиги ҳақида эса эрига никоҳ кечасидагина маълум қилди.
Жуфтлик ушбу муаммога ечим излаб, турли йўлларни қидириб кўришди, аммо ҳеч нарса ўзгармади.
Якунда эр-хотин ЭКО (экстракорпораль йўл билан уруғлантириш) орқали фарзанд кўришни мақсад қилишди. Бордавекар ўзи мустақил равишда туғишни ният қилди, кесерча усулга рози бўлмади. Жорий йилнинг февраль ойида эса у қизалоқли бўлди.
Аёлнинг сўзларига кўра, туғуруқдан сўнг ундаги барча оғриқлар йўқолган.

Комментарии