Facebook Messenger’да махфий тунги режимни ёқишни биласизми?

Дунёдаги энг оммабоп ижтимоий тармоқнинг хабар алмашиш иловаси – Facebook Messenger ҳам кенг қўлланилади. Ушбу мессенжернинг iOS тизими учун ишлаб чиқилган вариантида махфий Dark Mode режими мавжудлиги аниқланди. Бу ҳақда terabayt.uz хабар бермоқда.



«Тишланган олмали» гаджетлар эгалари Facebook Messenger иловасидаги тунги режимни қуйидаги усулда фаоллаштиришлари мумкин:
1. Ярим ой акс эттирилган эмодзини бировга юборасиз.
2. Жўнатилганидан сўнг эмодзи устига босасиз.
3. Қалқиб чиққан ойнада Dark Mode режими топилганлиги ҳақида хабар кўринади.

4. Илова созламаларига ўтасиз ва тунги режимни фаоллаштирасиз.


Агар шунда тўқранг режим ишга тушмаса, у ҳолда Facebook Messenger’ни бир ўчириб-ёқасиз – ҳаммаси жойида бўлади!

Комментарии