Илк бор Гватемалада одам
ва унинг органлари муаммоларига бағишланган минтақавий анжуман ўз ишини
бошлади. Унинг асосий мақсади қора бозорда одам аъзолари савдосининг олдини
олишга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат. Иштирокчилар, шунингдек,
тажриба ва ахборот алмашишади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармаси
тақдим этган маълумотларга кўра, ҳар йили дунё бўйича одам аъзоларининг 600
миллион долларлик ноқонуний савдоси бўлади.
Тадбирда Гондурас, Доминикана,
Сальвадор, Мексика, Коста-Рика каби
давлат вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Анжуман ўтаётган Гватемала қуллик, одам ва
унинг аъзолари савдоси кенг тарқалган давлатлардан бири ҳисобланади. 2018 йилги
маълумотларга кўра, мазкур мамлакатда 159 та одам аъзоларининг ноқонуний
савдоси, 274 та одам савдоси ва 10811 та жинсий зўравонлик ҳолати қайд этилган.

Комментарии
Отправить комментарий