Ракдан қўрқув: Бутун оила ошқозонини операция йўли билан олиб ташлади

Британиялик оиланинг уч нафар аъзоси икки нафар эркак ва бир нафар аёл тадқиқот хулосасига кўра саратонга мойиллиги борлиги сабаб ўз ошқозонларини жарроҳлик йўли билан олдириб ташлашди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.


Ота-онаси саратондан вафот этган София, Омар ва Тоҳирхон Аҳмад тиббиёт ходимларига мурожаат этишди. Шифокорлар уларга гастрэктомия (ошқозонни олиб ташлаш)ни тавсия этишди.

София Аҳмаднинг айтишича, онаси 2003 йилда, 49 ёшида вафот этган. Орадан 10 йил ўтиб эса синглиси оламдан ўтган. Аёлнинг таъкидлашича, саратоннинг бу тури авлоддан авлодга ўтади, буни укаларида олиб борилган текширув натижалари ҳам кўрсатиб турибди.
Уччала жарроҳлик амалиёти ҳам муваффақиятли ўтган. Аҳмаднинг сўзларига кўра, улар ўзларини яхши ҳис этишмоқда. Фақат вазн билан ва айрим витаминларни етишмаслиги билан боғлиқ айрим муаммолар кузатилиши мумкин экан.

Комментарии