Эстонияда ўтган сайловда мухолиф партия ғолиб бўлди

Мухолиф партия бўлмиш Эстония ислоҳоти мухолиф партияси якшанба кун ўтган парламент сайловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда мамлакат сайлов комиссияси маълум қилмоқда.



Партия сайловда иштирок этган фуқароларнинг 28,8 фоиз овозини олишга муваффақ бўлди. Бу эса партияга 101 ўринга эга бўлган қонун чиқариш органида 34 ўринни эгаллашида сабаб бўлади.
Эстония бош вазири Юри Ратас қўлга киритилган ғалаба билан партияни қутлаган.
Унинг Центрист партияси эса 23 фоиз (26 мандат орасидан), Консерватив халқ партияси - 17,8 фоиз (19 ўрин), Isamaa - 11,4 фоиз (12 ўрин), Социал-демократик партияси - 9,8 фоиз (10 ўрин). Фуқароларнинг 63,1 фоизи сайловда иштирок этган (2015 йилда бу кўрсакткич 64,2 фоиз эди).

Энди парламентдаги беш сиёсий партия коалиция шакллантириш учун ўзаро музокаралар олиб боради. Ислоҳот партияси етакчиси Кая Калласнинг маълум қилишича, улар Isamaa партияси билан иттифоқ бўлишни режалаштиришмоқда.

Комментарии