Чеченистон тарихида илк бор аёллар учун такси жорий қилинади

Яқин кунлар ичида Чеченистонда фақат аёлларни олиб юрувчи таксилар пайдо бўлиши мумкин. Табиийки, бошқарувда ҳам фақат аёллар бўлади.


Махсус автопаркнинг республика ҳудудида ташкил этилиши ҳақида Чеченистонда фаолият олиб бораётган шайх Зайед номидаги инвестиция фонди хабар бермоқда. Фонднинг кредит қўмитаси мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлаган. Такси хизмати Мехкари деб номланади. Бу чечен тилида қизлар деган маънони англатади.

Чеченистонда автомобиль бошқарувчи аёллар кўзга ташланади, аммо такси хизматида уларни учратиш қийин эди. Аксари аёллар диний қонунлар туфайли эркак таксичилар хизматидан фойдаланишмай келаётган эди, деб маълум қилмоқда РИА Новости.

Комментарии