Ўзбек
халқининг миллий спорти бўлмиш кураш 2022 йил Хитойнинг Хангжоу шаҳрида
бўладиган XIX ёзги Осиё ўйинларининг мусобақалар дастурига киритилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бу 2-3 март кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида
ўтказилган Осиё Олимпия кенгашининг навбатдаги Бош ассамблеясида расман тасдиқланди.
Унга кўра Хангжоуда 40 та спорт тури бўйича мусобақалар расман ўтказилади.
Жакарта-2018даги Осиё ўйинлари дастуридан 42та спорт тури ўрин олганди.
Қолаверса, Индонезиядаги мусобақада иштирокчилар сони ҳам 11 720 нафарни ташкил
этган бўлса, Хитойга бу борадаги кўрсаткич 10 000 нафарга камайиши айтиб
ўтилди.
2010 йилги Гуанчжоу ҳамда 2014 йилги Инчеонда ўтказилган Осиё ўйинларида
расман мусобақалар дастурига киритилган крикет Индонезиядаги мусобақалар
дастуридан четлатилган эди. Аммо, 2022 йилги Осиё ўйинлари дастурига крикет
қайтарилди.

Комментарии
Отправить комментарий