Green Card бўйича саволлар билан қаерга мурожаат қилган самарали?

Ўзбекистонда Green Card лотереясида иштирок этиш ва АҚШда яшаш ҳамда ишлашга имкон берувчи визани қўлга киритиш ҳаракатида бўлганлар кам эмас.

Қайд этиш жоизки, бу масалалар билан бевосита АҚШ фуқаролик ва иммиграция хизмати (USCIS) шуғулланади. Хизмат АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги бўлинмаси бўлиб, мамлакатда иммиграция сиёсати ва фуқароликка оид ишларни кўриб чиқади.
АҚШ фуқаролик ва иммиграция хизмати сайтида Green Card билан боғлиқ махсус саҳифабўлиб, унда ушбу лотереяда иштирок этиш, унинг ҳужжатларини тўлдириш билан боғлиқ барча саволларга тўлиқ ва батафсил жавоб олиш мумкин.

Комментарии