Хабарингиз бор МЮ собиқ футболчиси Сульшер
Жозе Моуриньо вазифасидан озод этилгач, унинг ўрнига жамоа бош мураббий
сифатида фаолият олиб бормоқда. Шундан сўнг, жамоадаги муҳит анча ўзгарди – “Манчестер
Юнайтед” янги мураббий қўл остида мағлубиятсиз одимламоқда.
МЮ
Сульшер қўл остида 10 та ғалабага эришди ва битта ўйинда дуранга рози бўлди. Британия
матбуотининг ёзишича, Сульшер ва унинг агенти клуб директорлари кенгаши аъзоси
Авраам Глейзер билан учрашишган ва норвегиялик мураббийнинг кейинги мавсумда
ҳам жамоани бошқаришига келишилган. Бу ҳақда расмий маълумот жорий мавсум
сўнгига қадар эълон қилиниши кутилмоқда.
Маълумот
ўрнида: “Манчестер Юнайтед” 26-турдан сўнг турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб
олди. Чемпионатда эса жами 12 та ўйин қолди.

Комментарии
Отправить комментарий