“Терминатор”нинг янги қисми ҳақида янги маълумотлар берилди

Жеймс Кэмероннинг “Терминатор” ҳақидаги янги фильми жорий йилнинг 31 октябрь куни катта экранларга чиқади. Бу сафар Кэмерон фильм продюсери ва танқидий маслаҳатчиси бўлади. Режиссёр сифатида у “Дэдпул” фильми муаллифи Тим Миллерни таклиф қилган.



“Тим жуда талабчанг ва ўжар режиссёр. Унда шахсий фильм яратиш учун шахсий ғоялар мавжуд”, деб Кэмероннинг сўзларини келтиради Yahoo. com.

Картинадаги воқеалар “қиёмат куни”да содир бўлади. Фильм сюжетининг олдинги қисмлар билан боғлиқлиги йўқ. Бош ролни доимгидек Арнольд Шварцнеггер ижро этган. У билан бирга Линда Хэмильтон ҳам бош роллардан бирини ўйнаган.  

“Терминатор”нинг янги қисми бюджети 255 миллион доллар дея баҳоланган.

Комментарии