Швейцарияда юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд рельсдан чиқиб кетди


Германиянинг Берлин шаҳридан Швейцариянинг курорт шаҳри бўлмиш Интерлакен шаҳрига йўл олган юқори тезликда ҳаракатланувчи ICE (Intercity-Express) халқаро поезди рельсдан чиқиб кетди. Воқеа Базель шаҳридаги вокзалдан унча узоқ бўлмаган жойда рўй берган. Бу ҳақда «Швейцария федераль темир йўллари» сайтида хабар берилган.



Авария вақтида поездда 240 нафарга яқин йўловчи бўлган, уларнинг барчаси эвакуация қилинган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жамбрланмаган.

Поезднинг рельсдан чиқиб кетиш сабабларига ойдинлик киритилмаган.

Комментарии