Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев саломатлиги туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда "Газета" хабар бермоқда.
Унинг ўрнини собиқ мудофаа вазири генерал-лейтенант Абдусалом Азизов эгаллаган.
Янги мудофаа вазири сифатида Баҳодир Қурбонов иш бошлаган. У шу вақтга қадар Тошкент вилояти ҳарбий округи қўмондони сифатида фаолият олиб бораётган эди.
Абдусалом Азизов 2017 йилнинг сентябрь ойидан бери мудофаа вазири бўлиб келаётган эди. Ихтиёр Абдуллаев эса 2018 йилнинг 31 январида ДХХ раиси лавозимига тайинланган эди.

Комментарии
Отправить комментарий