Жорий йилнинг 29 январь куни, соат 11:16 да Фарғона водийсида зилзила қайд этилди. Унинг эпимаркази Қирғизистон Республикаси, Боткен области, Қадамжо туманида жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг сейсмопрогноз марказининг маълум қилишича, зилзила эпимаркази Тошкентдан 224 км жанубий шарқда жойлашган. Зилзила магнитудаси эпимарказда 4 дея баҳоланган. Жумладан, Фарғонада 3, Наманган ва Андижонда 2 балл кузатилган.

Комментарии
Отправить комментарий