“Телеграмм”да ақидапараст материалларни тарқатган йигит қўлга олинди

Хива шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган И.А. ижтимоий тармоқ ҳисобланувчи “Телеграмм” мессенжерида ўзининг профилини яратиб, у ерда дўстларига норасмий муаллифларнинг диний қарашларни тарғиб қилувчи аудио ва видео маърузаларини тарқатиб келганлиги аниқланди.

Диншунослик экспертизасининг ҳулосаларига кўра мазкур аудио ва видео файллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги маълум бўлди.
Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тарқатган мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2441-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Комментарии