Марсдаги каньонлар ҳақида янги маълумот берилди

АҚШнинг Браун университети тадқиқотчилари анча йиллардан буён Марс сайёрасининг об-ҳавосини ўрганиш борасида фаолият олиб боришади. Олимларнинг эътиборини қизил сайёрада бундан 3,7-4,1 миллиард йил муқаддам ўтган Ноах даври тортди. Ўша даврнинг об-ҳавоси ёш Марс учун жуда ёмон келган. Сайёрага муттасил равишда астреоид ва кометалар келиб тушган. Юқори ҳарорат туфайли Марс юзасидаги муз қатламлари эриган, сув эса буғланиб, ёмғирли булутларни ҳосил қилган. Ёғингарчилик ўн йиллар давомида кетма-кет ёққан ва алалоқибат бугун сайёрани безаб турган каньонлар вужудга келган.

Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, ҳар йили Марсга 2,6 метр миқдорида ёғингарчилик бўлади, бу эса юқори кўрсаткич ҳисобланади. Шу сабаб сайёрада Эллада, Аргир ва Исида деб номланган сув ҳавзалари вужудга келган. Улар Марс билан астероиднинг тўқнашуви натижасида ҳосил бўлган.

Астрофизикларнинг таъкидлашича, сув сайёра юзаси шаклига ўз таъсирини кўрсатган, деб ёзмоқда Ридус.

Комментарии