Россияда қуролланган одамни тинч аҳоли вакилидан ажрата олувчи ва шунга мос тарзда ҳаракатга келувчи “ақлли” мина синовдан ўтказилади. INTERFAX.RU хабарига кўра, бу ҳақда муҳандислик илмий-тадқиқот институти бош директори Игорь Смирнов маълумот берган.
“Бу мина танкни ҳам, қуролланган одамни ҳам бу жойга тасодифан келиб қолган тинч аҳоли вакилидан ажрата олади. Тинч аҳоли вакилига нисбатан ҳаракатга келмайди”, дейди Смирнов.
У 2020 йилдан “ақлли” миналарни кенг миқёсда ишлаб чиқарилишини таклиф қилмоқда.

Комментарии
Отправить комментарий